Шубҳасиз, Эгамиздан қўрққанларга Унинг Ўзи нажот беришга тайёр туради, Бизнинг еримизда Унинг улуғворлиги макон топади Содиқ севги ва ҳақиқат учрашади, Адолат, тинчлик бир–бири ила ўпишади.
Забур 84:10-11
Исо деди: Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ.
Инжил, Юҳанно 14:6
9
Парвардигор Эгамиз айтаётганига қулоқ соламан, У Ўз халқига, Ўз тақводорларига тинчлик ваъда қилаётир, Энди улар бемаъни йўлларига қайтмасин. |
10
Шубҳасиз, Эгамиздан қўрққанларга Унинг Ўзи нажот беришга тайёр туради, Бизнинг еримизда Унинг улуғворлиги макон топади |
11
Содиқ севги ва ҳақиқат учрашади, Адолат, тинчлик бир–бири ила ўпишади. |
12
Ҳақиқат заминдан ўсиб чиқади, Адолат самодан туриб боқади. |
5 — Ҳазрат! — деди Унга Тўма, — Қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз? |
6
Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ. |
7 Мени таниганингиз учун, Отамни ҳам таниб оласизлар. Энди Уни танидингизлар, Уни кўрдингизлар. |